Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ва Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси икки давлат етакчилари ўртасидаги музокаралар давомида эришилган келишувларни амалий амалга ошириш чора-тадбирларини келишиб олди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг Бишкекка расмий ташрифи доирасида кеча Қирғизистон Жокорку Кенеши торағаси Талант Мамитов билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатасидан маълум қилишларича, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, минтақалар ва икки мамлакат пойтахтлари ўртасида ҳамкорлик қилиш нуқтаи назаридан муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим масалалари ҳақида сўз борди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева қайд этганидек, давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва ишончли муносабатлар барча соҳалардаги ҳамкорлигимизнинг изчил ижобий динамикаси учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Сўнгги 4 йил мобайнида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 5 баробардан ошгани ва ўтган йили 900 миллион доллардан ортгани икки томонлама алоқалар тобора фаоллашиб бораётганининг ёрқин мисолларидан биридир.
Бундан ташқари, гендер тенгликни таъминлаш, биргаликда ташаббусларни илгари суриш, халқаро парламент тузилмалари ва ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш масалаларида ҳамкорлик қилишга эътибор қаратилди.
Қирғизистон Жокорку Кенеши торағаси Талант Мамитов Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларга, Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди.
Талант Мамытов Ўзбекистон билан ҳамкорлик Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Танзила Норбоеванинг Қирғизистонга ташрифи муносабатларнинг янада ривожланишига яхши туртки берди.
Олий Мажлис Сенати раиси ва Жогорку Кенеш торағаси Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ўртасидаги музокаралар давомида эришилган барча келишувларни амалга ошириш учун чора-тадбирларни кўришга келишиб олдилар.
Томонлар парламент назоратини амалга оширишда тажриба алмашиш, қонунчилик фаолияти соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва парламент дипломатиясини фаол тарғиб қилишдан манфаатдорлигини билдирди.
/«Дунё» АА/.