Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бугун Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мулоқотда ҳар икки давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият бераётгани таъкидланди. Ўтган йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон - Жанубий Корея стратегик ва иттифоқчилик ҳамкорлигини ривожлантиришда янги босқич бошланди.

Икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларнинг жадаллиги изчил ўсиб бормоқда. Бу икки мамлакат манфаатларига жавоб беради.

Томонлар сўнгги вақтда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги парламентлараро мулоқот ҳам фаоллашганини таъкидлади.

Ҳамкорлик йилларида томонлар парламент фаолияти тажрибасини ўрганиш, шу жумладан, турли халқаро конференциялар ва парламент ташкилотлари ишида қатнашиш доирасида мунтазам равишда ўзаро делегациялар ташрифларини амалга оширди.

2019 йилда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбоева расмий ташриф билан Корея Республикасида бўлди. Ташриф давомида парламент делегацияси Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин, Миллий Ассамблея Спикери Мун Хи Санг, Яшил ўсиш глобал институти раҳбари Пан Ги Мун, Сеул ва Инчхон шаҳар мэрлари (ҳокимлари), шунингдек, вазирлик ва компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.

Сенат раҳбари Танзила Норбоева Ўзбекистон ва Корея Республикаси парламентлари ўртасидаги алоқалар икки томонлама ҳамкорликнинг янги кун тартиби доирасида ривожланиб бораётганини таъкидлади. 2005 йилдан бошлаб Ўзбекистон Олий Мажлисининг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев унинг раҳбаридир.

Томонлар парламентлараро гуруҳнинг самарали фаолияти натижаларини ижобий баҳоладилар. Ҳозирги вақтда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришда парламентлараро гуруҳнинг ролини ошириш бўйича мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, давлатларимиз раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш, ихтисослаштирилган қўмиталар, халқаро парламент тузилмалари ва ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, депутатлар ўртасида минтақалараро ҳамкорлик ўрнатиш, ҳуқуқий базани фаол шакллантириш, пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган амалий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон - Жанубий Корея парламентлараро мулоқотни тизимли давом эттириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳуқуқий таъминлаш, икки томонлама шартномалар ва битимларни ратификация қилиш масалаларини тезлаштириш соҳасида тажриба алмашиш бўйича дастурларни амалга оширишнинг муҳимлиги таъкидланди.
«Дунё» АА