Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раислари Cанкт-Петербург шаҳрида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимиз парламент делегациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг навбатдаги ялпи мажлисида
иштироки доирасида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, Валентина Матвиенко Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайлови натижаларини юқори баҳолади.
— Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишончга эга бўлиб, улар Россия–Ўзбекистон ҳамкорлиги кун тартибини белгилаб беради. Шунингдек, давлатларимиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар мисли кўрилмаган даражага кўтарилди, — деди В.Матвиенко. — Ҳамкорлигимиз иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳаларда муваффақиятли ривожланмоқда. Ўзбекистон Президенти парламент ҳамкорлигини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қайта сайланганидан сўнг Россияга амалга оширган ташрифи ўзаро муносабатларнинг ўзига хос хусусиятини яна бир бор тасдиқлайди.
— Ташриф чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия парламентлараро ҳамкорлигини янада ривожлантириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди. Мамлакатларимиз раҳбарларининг юксак баҳоси барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун барчамизга янада катта масъулият юклайди, — дея таъкидлади Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева. — Эришилган келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш устувор вазифа ҳисобланади.
Мулоқотда мазкур халқаро ташкилот доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Томонлар Тошкентда бўлиб ўтган Федерация Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро комиссиянинг олтинчи мажлиси иши якунларини юқори баҳолади.
Танзила Норбоева парламентлараро ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш мақсадида Валентина Матвиенкони Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.
Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, янги коронавирус инфекциясига қарши биргаликда курашиш юзасидан фикр алмашилди.
/«Дунё» АА/.