Ўзбекистон Олий Мажлиси юқори палатаси Раиси ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари М.Бачелет ўртасидаги онлайн-мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Мажлис Сенати хабарига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришнинг муҳим элементи бўлган суд-ҳуқуқ тизими фаол равишда ислоҳ қилинаётгани таъкидланди.
Гендер тенгликни таъминлашга катта эътибор қаратилди, бу нафақат ахлоқий тамойил, балки мамлакатни самарали ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
— Гендер тенгликка эришиш учун барчамиз янада кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак, деган фикрингиз Ўзбекистонда тўлиқ қўллаб-қувватланади, — деди Танзилла Норрбоева. — Айнан шу сабабли мамлакатимизда хотин-қизлар ўзларининг қобилиятларини тўла-тўкис намоён қилиши учун янада қулай шарт-шароит яратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича идоралараро комиссия ташкил этилди ва у ўз ишини самарали олиб бормоқда.
Ўзбекистон Женевадаги БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, устав ва шартномавий органлари, шу жумладан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва унинг механизмлари билан амалий мулоқот олиб бормоқда. Республикада инсон ҳуқуқлари масалалари БМТ билан ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси вакиллари инсон ҳуқуқлари ва демократлаштиришнинг долзарб масалалари бўйича Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро конференциялар ва семинарларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.
Учрашув давомида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, шу жумладан Ўзбекистоннинг бир қатор муҳим халқаро ташаббусларини амалга оширишда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг эксперт ёрдами кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида, шунингдек, камбағаллик даражасини, уюшган тиббий ёрдам кўрсатилишини, инсон ҳуқуқлари таъминланишини ва барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича бошқа мезонларни назорат қилиш юзасидан Парламентлараро иттифоқ ва БМТ билан яқин ҳамкорликда комплекс иш олиб борадиган парламентларнинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги ролини ошириш бўйича ҳам фикр алмашилди.
«Дунё» АА