Ўзбекистон Омбудсмани БМТ кенгаши сессияси доирасида муҳим учрашувларни амалга оширди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Женевада БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-сессияси очилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Ўзбекистон делегацияси таркибида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳам иштирок этди.
Женевага ташриф доирасида Ўзбекистон Омбудсмани Феруза Эшматова қатор нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашди.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти бошлиғи ўринбосари М.Боянич ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Глобал алянси (GANHRI) эксперти К.Криттинлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувларда халқаро экспертлар мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш борасида қабул қилинган муҳим стратегиялар ва уларнинг ижро этилиши натижасида эришилган ютуқлар, конституциявий ислоҳотлар ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар, қийноқларнинг олдини олиш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси ҳақида хабардор қилинди.
Мулоқотларда халқаро экспертлар томонидан Омбудсман институтининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро конференция инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда Омбудсманлар кун тартибида турган муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун платформа сифатида хизмат қилгани алоҳида таъкидланди.
Суҳбат давомида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларни алоҳида қайд этиб, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.
Ҳар иккала учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди ва истиқболдаги лойиҳалар юзасидан фикр