Ўзбекистон Омбудсмани Туркияда қатор учрашувлар ўтказди, ватандошлар масалаларини ўрганди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — Омбудсман Феруза Эшматова амалий сафар билан Туркияда бўлиб қайтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сафар давомида Омбудсман Анқара шаҳрида Туркия парламентининг Бош омбудсмани Шереф Малкўч ва Омбудсманлар Жилели Ўзлем Тунчак, Ариф Дюлгер, Фатма Бенли Ялчин, Садеттин Калкан, Ибраҳим Килинч билан учрашди. Ўзаро мулоқот давомида икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси, қатъияти ҳамда улар ўртасида ўрнатилган ўзаро ишонч ва дўстлик ришталари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар тарихида мутлақо янги саҳифа очилишига имкон яратиб бераётгани таъкидланди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия омбудсманлари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Туркия ҳукумати ва парламенти вакиллари, Буюк Миллат Мажлисидаги «Туркия — Ўзбекистон» парламентлараро гуруҳи раиси Осман Местен ҳамда Туркия Олий Маъмурий суди президенти Зеки Йигит билан учрашувлар ўтказди.
Мулоқотлар чоғида инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди, ўзаро тажриба алмашилди.
Феруза Эшматова, шунингдек ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам учрашди. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида ташкил этилган мулоқотда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Омбудсман институти фаолияти, унинг қонунчилик баъзаси ва ваколатлари ҳақида ватандошларга маълумот берилди.
Юртдошларимиз Туркия парламентининг Бош омбудсмани билан ўзаро Ҳамкорлик меморандуми имзолангани ва унинг доирасида Туркияда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қийнаган масалаларни бартараф этиш чораларини кўриш белгилаб олингани ҳақида хабардор қилинди.
Учрашувда ватандошларимиз Омбудсманга таълим, соғлиқни сақлаш, фуқароликни расмийлаштириш, тил ўрганиш курсларини ташкил этиш ва бошқа масалаларда мурожаат қилди.
/«Дунё» АА/.