Ўзбекистон Панама билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Панама Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 138-мамлакат бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Кеча Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Панама ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгани тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатга Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов ва Панаманинг БМТдаги доимий вакили, элчи Маркова Консепсион Жарамилла имзо қўйди.
Панама Марказий ва Жанубий Америка туташган жойда, Атлантика ва Тинч океанлари оралиғида жойлашган ва муҳим юк ташиш йўлини таъминлайдиган давлатдир.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасида алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишлари, жумладан, 3 ноябрдан буён Ўзбекистон доимий кузатувчи мақомига эга бўлган Америка давлатлари ташкилоти доирасида икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Панама билан мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Америка давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Маълумот ўрнида, мамлакатимиз жорий йил 14 май куни Доминика Ҳамдўстлиги билан ҳам дипломатик муносабатлар ўрнатган.
«Дунё» АА