Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон пандемия даврида Президент Шавкат Мирзиёев сиёсати туфайли иқтисодий қийинчиликларни осон енгиб ўтмоқда — эронлик тадбиркор

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон пандемия даврида Президент Шавкат Мирзиёев сиёсати туфайли иқтисодий қийинчиликларни осон енгиб ўтмоқда — эронлик тадбиркор

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, коронавирус пандемияси даврида иқтисодиётни, шунингдек, маҳаллий ва чет элик ишбилармон доира вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилган эътибор хорижлик тадбиркорлар томонидан юқори баҳоланмоқда.

Жумладан, Эроннинг «Ehsan Maybod Manufacturing Group» («EMG») компанияси раҳбари Муҳаммад Тақи Ҳолиқий «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида бу борадаги ишларни алоҳида эътироф этди.

— Пандемия шароитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «​Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари мамлакатда фаолият олиб бораётган барча хорижий инвесторлар, тадбиркорлар ва ишбилармон доира вакиллари учун муҳим воқеа бўлди, — деди Муҳаммад Тақи Ҳолиқий. — Ушбу ҳужжатларда белгиланган имтиёзлар ва ҳукуматнинг ўз вақтида кўрсатган кўмаги туфайли ҳозирги кунда корхонада юзага келган оғир вазият муваффақиятли енгиб ўтилмоқда. Жумладан, корхонамиз томонидан ўзлаштирилган 7,2 миллион долларлик кредит маблағлари бўйича тўловлар муддати 5 ойга кечиктирилди. Шунингдек, ҳар қандай қўшимча тўловлар 6 ойга кечиктирилгани хорижий инвесторлар учун айни муддао бўлганини қайд этиш ўринли.

Таъкидлаш жоиз, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат ҳамда мутасадди давлат ташкилотларининг ўз вазифаларига масъулият билан ёндашаётгани туфайли пандемия даврида Ўзбекистон иқтисодий қийинчиликларни осонлик билан енгиб ўтмоқда.

«EMG» гуруҳи «Барчамиз муштарак маконда истиқомат қиламиз» деган ғоядан келиб чиқиб, Ўзбекистонни ўз ватани сифатида қабул қилган. Келгусида юртингизга киритиладиган сармоя миқдорини ошириш орқали йирик лойиҳаларни рўёбга чиқариш ҳамда янги иш ўрни яратишни мақсад қилганмиз. Фурсатдан фойдаланиб, бизга имкониятларни яратиб бергани учун Ўзбекистон раҳбарияти, тегишли вазирлик ва идораларга, шунингдек, «ASIA ALLINCE BANK» раҳбариятига жамоамиз номидан миннатдорлик билдираман.

Маълумот учун, Эроннинг «EMG» компанияси 2017 йилда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида керамик плиткалар ишлаб чиқариш корхонасига асос солган.

Мазкур корхонанинг умумий инвестиция лойиҳаси қиймати 20 миллион АҚШ долларни ташкил этади. Шундан 10,5 миллион АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция бўлиб, қолган 7,2 миллион АҚШ доллари «ASIA ALLINCE BANK» тижорат банки кредит маблағлари ҳисобланади.

8 июнь. /«Дунё» АА/.