Ўзбекистон Пезиденти БМТ Бош котибини "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирлади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Кўксарой қароргоҳида БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга жаҳонда ҳамжиҳатлик ва бирдамликни фаол илгари суриш, ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, мамлакатимиз ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун Ўзбекистоннинг олий давлат мукофотларидан бири – "Олий Даражали Дўстлик" орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакатимиз етакчиси мукофотни топширар экан, Антониу Гутерришнинг Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги юксак даражага етишига қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
Бош котиб Ўзбекистонда амалга оширилаётган глобал ва минтақавий аҳамиятга молик кенг кўламли ислоҳотлар ва ташаббусларни, шунингдек, БМТ институтларининг республикамиздаги фаолияти кенгайишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди.
БМТ раҳбарининг халқаро хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш, Барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, "яшил" ва рақамли тараққиёт, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш борасидаги кўп йиллик саъй-ҳаракатлари қайд этилди.