Ўзбекистон-Покистон Президентларининг ИҲТ доирасидаги учрашуви натижалари Покистон оммавий ахборот воситалари диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

«Pakistan in the World» журнали, «Associated Press of Pakistan – APP» ахборот агентлиги, «Pakistan Economic NET» онлайн-нашри, «National Herald Tribune»,
«Daily Ittehad» ва «The Spokesman» газеталарида Ўзбекистон ва Покистон Президентларининг Ашхободда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) навбатдаги саммити доирасида бўлиб ўтган учрашуви ҳақида туркум материаллар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашрлар музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилганини маълум қилган.
«Учрашувда шериклик алоқалари, энг аввало, иқтисодиёт йўналишида жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан, Афғонистонда вужудга келаётган вазият муҳокама қилинди. Музокаралар икки томонлама ҳамкорликнинг бутун кўламини қамраб олиб, савдо-иқтисодий алоқалар ва ўзаро боғлиқлик соҳасидаги кун тартибига алоҳида урғу берилди», - деб қайд этади «Pakistan in the World».
Мақолаларда Покистон Президенти Ориф Алвий Покистон-Ўзбекистон транзит савдо битимини амалга ошириш орқали мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлаганига эътибор қаратилган.
«Икки давлат раҳбарлари ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, минтақавий ва халқаро форумларда ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилиш келишувини тасдиқлади. Президент Ориф Алвий Президент Шавкат Мирзиёевни расмий ташриф билан Покистонга келишга яна бир бор таклиф қилди», - деб ёзади Покистон оммавий ахборот воситалари.
/«Дунё» АА/.