Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифасини қўйди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифасини қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари танқидий таҳлил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, хусусан, табиий газ ва кўмир таъминотида ноқонуний харакатларга йўл қўйилаётгани кўрсатиб ўтилди. Мисол учун, Муборакда ғишт ишлаб чиқариш заводи ер остидан ўтган газ қувурига ноқонуний уланиб, 4,3 миллион куб метр газни талон-торож қилган. Бу 8 мингта хонадоннинг бир ойлик газ таъминотидир.

Шунингдек, жорий йилда 74 та тумандаги йирик газ тармоқларига замонавий ўлчагичлар ўрнатилгани натижасида 2 мингдан зиёд улгуржи истеъмолчилар томонидан 7 миллион куб метр табиий газ ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланган.

Шулардан келиб чиқиб, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклифи билдирилди.

Бу йил қишни қандай ўтказамиз? Бугун ҳамма раҳбарлар шу саволга жавоб бериши керак. Ҳақиқатан ҳам, муаммолар жуда кўп. Уларни фақат маҳаллабай кесимда чуқур ўрганиш ва ҳал қилишгина натижа беради, – дея таъкидлади Президентимиз.

Иссиқлик таъминотидаги 153 та қозонхонани ва 2 минг 802 километр тармоқларни таъмирлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Давлатимиз раҳбари ис гази ва чақнашлар билан боғлиқ нохуш ҳолатларга тўхталиб ўтди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғинга қарши курашиш бошқармаси фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, тубдан ислоҳ қилиш, ёнғинга қарши профилактика ишларини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Бош вазир ўринбосарига мавжуд имкониятларни тўлиқ сафарбар этиб, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифалар қўйилди.

Видеоселектор йиғилишида яна бир долзарб масала аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Нарх-навонинг ошиши кескин танқид қилинди. Бунинг олдини олиш бўйича қатор топшириқлар берилди.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Ўтган ойларда нарх-наво нисбатан ошган вилоят ва туманлар кўрсатиб ўтилди.

Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилди. Ички ва ташқи бозорларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини, нарх-навосини, мавжуд эҳтиёж ва талабларни кунлик таҳлил қиладиган идоралараро ишчи гуруҳ тузилиши белгиланди.

Янги йил байрами арафасида талаб ошишини инобатга олиб, расталарни маҳсулотлар билан тўлдириш, деҳқон бозорлари ва йирик савдо объектларида ярмаркалар ташкил этиб, уларга товарларни арзонлаштирилган нархларда етказиб бериш муҳимлиги айтилди.

Жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ўзгариши прогноз қилинмоқда. Шу боис ички бозорга асосий турдаги товарларни кафолатли етказиб бериш учун махсус жамғарма ташкил қилиниб, 50 миллион доллар ажратилган.

Ушбу маблағлар ҳисобидан биринчи навбатда ўсимлик ёғи ва бошқа зарур маҳсулотларни сотиб олиб, камида 3 ойлик захира яратиш бўйича кўрсатма берилди. Худди шундай ишлар ҳокимликлар қошида ташкил этилган жамғармалар орқали ҳам амалга оширилиб, ҳар бир ҳудуд ўз захирасини шакллантириши кераклиги таъкидланди.

Бош вазирга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш, ички бозорларни таҳлил қилиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини интервенция қилиш, бу борада тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди.

“Дунё” АА