Ўзбекистон Президенти Қарши шаҳридаги савдо мажмуасида бўлиб, нархлар ва хизматларни кўздан кечирди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Қарши шаҳридаги кўп қаватли савдо мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев жойларга чиққанда халқ ичига кириб, аҳоли турмуш даражасини яқиндан ўрганади. Турмуш даражаси эса, аввало, ички бозордаги маҳсулотларда, нарх-навода намоён бўлади.
Янги йил арафасида Қарши шаҳрида кўп қаватли савдо мажмуаси ишга тушган эди. Унда озиқ-овқат, маиший техника, хўжалик моллари дўконлари ва кўнгилочар масканлар жойлашган.
Бугун давлатимиз раҳбари ушбу мажмуага ташриф буюриб, озиқ-овқат ва маиший техника дўконларини кириб кўрди. Маҳсулотларнинг сифати ва нархларига эътибор қаратди. Уларнинг аксарияти мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётганини юқори баҳолади.
Харидорлар билан суҳбатда давлатимиз раҳбари озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ва хизматлар ҳақида уларнинг фикрлари билан қизиқди.
«Дунё» АА