Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қирғизистон Президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, қардош қирғиз халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Мулоқотда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Етакчилар мустаҳкам дўстлик ришталари, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқаларига асосланган Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари бугун юқори суръатда ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Турли даражаларда фаол мулоқотлар ва самарали алмашинувлар давом этмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда. Машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон-Қирғизистон фондининг фаолияти доирасида 11 та истиқболли бизнес лойиҳаси молиялаштирилди.
Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.
Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, инфратузилмавий лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.