Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Президент Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси Ерлан Кошановни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида Қозоғистон Мажлисининг раиси давлатимиз раҳбарига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ва қўшма корхоналар сони барқарор ўсиб бормоқда, автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, логистика ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон Парламенти Мажлиси ўртасидаги Парламентлараро кенгашнинг бугун бўлиб ўтган биринчи йиғилишининг самарали натижалари алоҳида қайд этилди.
Олий даражадаги келишувларни сўзсиз бажариш, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш мақсадида яқин парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасида, ўз-ўзини бошқариш органларини ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида тажриба алмашиш, шу жумладан ёш депутатлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олинди.
«Дунё» АА