Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Бош вазири билан учрашувда амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида Қозоғистон Бош вазири Ўзбекистон етакчисига Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Олий даражада эришилган, шу жумладан товар айирбошлашни ошириш, саноат кооперацияси ва логистика лойиҳаларини илгари суриш борасидаги келишувларнинг тўлиқ амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Бу борада қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг самарали ишини давом эттириш муҳим экани таъкидланди.