Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини телефон орқали юбилей билан табриклади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчиси Қозоғистон Президентини 70 ёшлик юбилейи билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси алоҳида қайд этилди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг май ойи бошида Тошкент шаҳрида ўтган йиғилишининг сермаҳсул натижалари юқори баҳоланди.
Қўшма ташқи савдо компаниясини ишга тушириш ва Саноат кооперацияси халқаро марказини ташкил этиш юзасидан кўрилган амалий чоралар қайд этилди.
Икки мамлакат етакчилари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/.