Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини телефон орқали мулоқотда туғилган куни билан табриклади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда, «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматидан маълум қилишларича, давлатимиз раҳбари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.
Қозоғистон Президентининг биродар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси қайд этилди.
Мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган олий даражадаги мулоқотлар кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг жадал суръат билан ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамкорликнинг барча устувор йўналишларида янада кенгайишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.
«Дунё» АА