Ўзбекистон Президенти Қозоғистон ташқи ишлар вазири билан учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев бугун расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеуни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, янги амалий мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу давлатимиз раҳбарига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон етакчиси кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда юксак даражага эришилгани, жумладан, парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудий маъмуриятлар, жамоатчилик ва тадбиркорлар даражасида сермаҳсул мулоқотлар амалга оширилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Қўшма Ҳукуматлараро комиссия ва Ишчи гуруҳ самарали фаолият юритмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми кўпайиб, икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасидаги кооперация кўлами кенгаймоқда. Маданий-гуманитар тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.
Учрашувда сиёсий мулоқотларни янада фаоллаштириш, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидаги лойиҳаларни жадаллаштириш, гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтириш ҳамда Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик ва шерикликни мустаҳкамлаш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
«Дунё» АА