Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табриклади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан
Биринчи Президент - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга қутловлар йўллаб, уларга ва қардош Қозоғистон халқига ўзининг энг эзгу тилакларини билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг телеграм-каналида ёзди.
Мактубларда ўтган давр мобайнида мамлакатда барқарор ўсишни таъминлашга қаратилган тизимли ва кенг қамровли ислоҳотлар натижасида бугунги кунда дўст Қозоғистон давлати барча соҳаларда юксак тараққиётга эришаётгани қайд этилган.
"Асрлар давомида халқларимиз ўртасида давом этиб келаётган ўзаро аҳиллик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари сўнгги йилларда янада мустаҳкамланиб бораётгани бизни айниқса қувонтиради", деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Президентимиз жорий йил 5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга амалга оширилган давлат ташрифи давомида кечган очиқ ва сермаҳсул музокараларни алоҳида қайд этди.
Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида имзоланган декларация, самарали мулоқот механизмларини яратиш ташаббуслари, қатор йирик қўшма лойиҳалар бўйича эришилган муҳим келишувлар, келгуси йилнинг мамлакатимизда Қозоғистон йили деб эълон қилиниши, ҳеч шубҳасиз, яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги алоқаларимизни сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирган.
Мактублар якунида Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга сиҳат-саломатлик, туганмас куч-қувват ва янги зафарлар, биродар Қозоғистон халқига эса тинчлик-омонлик, фаровонлик, бахту-саодат ва доимий тараққиёт тилаклари изҳор этилган.
“Дунё” АА