Ўзбекистон Президенти 19-20 август кунлари амалий ташриф билан Венгрияга боради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан жорий йил 19-20 август кунлари амалий ташриф билан Будапешт шаҳрида бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Венгрия Бош вазири билан музокара ўтказади, унда мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг дастур ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Президенти фахрий меҳмон сифатида Венгрия давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этади ҳамда Будапештда ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги югуриш мусобақалари финалига ташриф буюради.
«Дунё» АА архивидан олинган сурат