Ўзбекистон Президенти 4-5 февраль кунлари Хитойда ташриф билан бўлади ва қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан, XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун 4-5 февраль кунлари ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати тарқатган маълумотда қайд этилишича, Хитой пойтахти жаҳон спорти тарихида иккала Олимпиадани қабул қилган биринчи шаҳар бўлади – 2008 йилда бу ерда XXIX ёзги Олимпия ўйинлари ҳам ўтказилган эди.
Карантин чораларига қатъий риоя этган ҳолда 4-20 февраль кунлари ўтадиган бу галги мусобақада спортнинг 15 та йўналиши бўйича 109 та медаллар тўплами ўйналади. Бу медаллар учун 90 дан ортиқ мамлакат, шу жумладан, Ўзбекистондан жами 4 мингдан зиёд спортчи беллашади.
Олимпия ўйинларининг очилиш маросими 4 февраль куни Пекиндаги «Қуш ини» миллий стадионида хорижий давлатлар ва расмий делегациялар етакчилари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
«Дунё» АА