Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Делегация Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг вазирлар даражасидаги тараққиёт масалалари бўйича учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турибди.
Конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда USAID билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш, таълим, “яшил” энергетика, агробизнес ва бошқа йўналишларда бир қатор лойиҳалар рўёбга чиқарилгани ва давом эттирилаётганини таъкидлаш жоиз.
Суҳбат чоғида жорий йилнинг сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида бўлиб ўтган “С5+1” форматидаги давлат раҳбарлари саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
UzA