Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбайжонга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан, амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда « Дунё » АА мухбир
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида давлатимиз раҳбари Қўшилмаслик ҳаракатининг дунёда пандемиядан кейинги тикланиш масалаларига бағишланган саммити ялпи сессиясида иштирок этади.
Шунингдек, Озарбайжон Президенти билан учрашув ўтказилиши, унда етакчилар икки томонлама аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган.
« Дунё » АА