Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияга келди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, "Внуково" халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказади.
ТОШКЕНТ, 8 май. /"Дунё" АА/.