Ўзбекистон Президенти анъанага кўра, буюк муҳаддис Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев, анъанага кўра, Самарқандга ташрифи чоғида буюк муҳаддис Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, дастлаб Қуръон тиловат қилинди.
Президент мажмуа қурилишини кўздан кечирди. Бу ерда қарийб 10 минг намозхонга мўлжалланган масжид, тўртта минора, айвонлар барпо этилмоқда.
Мақбаранинг ўнг томонида, ер остида галерея қурилмоқда. Бу ерда зиёратчилар аллома қабрини кўриш имкониятига эга бўлишади. Мақбара наққошлик ва ҳаттотлик санъати асосида сайқалланади. Унинг деворларига қадимий услубда Қуръони карим суралари ва ҳадислар битилади.
Шу ерда галдаги қурилиш ишлари ҳақида маълумот берилди. Мажмуа ёнида меҳмонхоналар, автотураргоҳ, автобекат, ошхоналар, савдо расталари, таҳоратхона, кушхона барпо этилади.
Президент уларни сифатли қуриш, кўп сонли зиёратчиларга замонавий қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Давлатимиз раҳбари Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини ҳам зиёрат қилди.
«Дунё» АА