Ўзбекистон Президенти Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркасини бориб кўрди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркасини бориб кўрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бу ерда 110 та корхонанинг 500 га яқин маҳсулоти намойишга қўйилган. Жумладан, автомобилсозлик, машинасозлик, тўқимачилик, электр техникаси, рақамли технологиялар, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, гулчилик, асаларичилик, балиқчилик ва бошқа тармоқлардаги самарали лойиҳалар тақдим этилган.
Давлатимиз раҳбари вилоятда ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги маҳсулотлар ва илғор ишланмалар билан танишди, уларнинг ташаббускорлари билан суҳбатлашди. Яхши тажрибаларни қўллаб-қувватлаб, юртимиз миқёсида оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.
Шу мақсадда ярмаркага Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкентдан масъуллар ва тадбиркорлар таклиф этилган. Улар маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқариш, кооперация ва савдо-сотиқ масалаларида фикр алмашмоқда.
Бугунги кунда Андижон вилоятида 11 мингдан зиёд саноат корхонаси бор. Уларнинг республика саноатидаги улуши 10 фоиздан юқори.
Хусусан, ҳудудда 47 та саноат зонаси ташкил этилган. Уларда 2,3 триллион сўмлик 1 000 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, 18 минг киши иш билан таъминланган. Мазкур зоналарда 2024 йилда 1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, қарийб 31 миллион долларлик экспорт қилинган.
Бугунги кунда қиймати 1 миллиард долларлик 288 та инвестиция лойиҳаси амалга ошириш жараёнида.
Жумладан, бу йил 119 та лойиҳа ишга туширилиб, 4 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Саноат маҳсулотлари экспорти 47 миллион долларга етказилади.
Ўтган йилги ташрифдан сўнг, Олтинкўл туманидан 16 гектар ер ажратилиб, мебелларни кластер усулида ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил этилган эди. Бу ерда 100 дан ортиқ устахона, 236 та шоурум ва савдо нуқталари жойлашган.