Ўзбекистон Президенти араб мамлакатлари парламентлари раҳбарларини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида араб давлатлари парламентлари раҳбарларини қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Араб парламенти раиси Муҳаммад бин Аҳмад Ал-Ямаҳий, Баҳрайн парламенти Вакиллар кенгаши спикери Аҳмад бин Салмон Ал-Мусаллам, Миср Вакиллар палатаси спикери Ҳанафий Али Ал-Жабалий, Ўмон Шўро кенгаши раиси Холид бин Ҳилол Ал-Маъавали, Қатар Шўро кенгаши саиси Ҳасан бин Абдуллоҳ Ал-Ғаним ва БАА Федерал миллий кенгаши қўмитаси раиси Али Рашид Ал-Нуаймий иштирок этди.
Араб дунёси давлатлари билан кўп қиррали муносабатларни, шу жумладан парламентлараро алоқалар орқали янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув аввалида делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон етакчисига ўз мамлакатлари етакчиларининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказдилар.
Кейинги йилларда Ўзбекистон ва араб мамлакатларининг кенг қамровли шериклиги жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Олий даражадаги тарихий ташрифлар амалга оширилди, ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаол давом эттирилмоқда.
БАА ва Қатар билан муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди, Саудия Арабистони ва Миср билан кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Баҳрайн ва Ўмон билан ҳар томонлама ҳамкорлик изчил ривожланмоқда.
Ушбу мамлакатлар билан инвестиция лойиҳалари портфели 50 миллиард доллардан ошди. "Яшил" энергетика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, IT, транспорт ва логистика, инфратузилма ва туризм соҳаларида лойиҳалар амалга оширилмоқда. 500 га яқин қўшма корхона ташкил этилди, тўғридан-тўғри авиақатновлар сони ҳафтасига 150 тадан ошди.
Минтақавий кун тартибидаги, шу жумладан Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси, энг аввало, жорий йил май ойида Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.