Ўзбекистон Президенти Аризона штати университети билан ҳамкорликда мамлакатимизда Америка технология университетини ташкил этиш режасини маъқуллади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида “Cintana” компанияси раҳбари Дуглас Беккер билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу компания Аризона давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 30 мамлакатида фаолият юритади, университетларда таълим сифатини ошириш билан шуғулланади.
“Cintana” асосчиси ва раиси Дуглас Беккер Аризона давлат университети билан ҳамкорликда мамлакатимизда Америка технологиялар университетини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда.
2024 йилдан бошлаб соғлиқни сақлаш, инжиниринг, архитектура ва дизайн каби йўналишларда малакали кадрлар тайёрлашни бошлаш кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари ушбу режаларни маъқуллаб, Ўзбекистон таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди.