Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларининг Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уни янги амалий мазмун билан бойитишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Вазир Муҳаммад ал-Гаргавий давлатимиз раҳбарига Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва БАА Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳот ва янгиланишлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, унинг самарали рўёбга чиқарилишида зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон-БАА муносабатлари жадал ривожланиб бораётганини қайд этиш жоиз. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ва инвестициялар ҳажми ўсмоқда. Жумладан, жорий йил бошидан ўзаро савдо икки баробарга кўпайди, мамлакатимизда 45 та янги қўшма корхона ташкил этилди.

Иқтисодий ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва илгари суриш бўйича таъсирчан тизим асосида Амирликларнинг етакчи компания ва ташкилотлари иштирокида инвестициялар ҳажми қарийб 3 миллиард доллар бўлган 17 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

“Mubadala” компанияси билан ҳамкорликда Талимаржон иссиқлик электр станцияси қувватларини кенгайтириш, “Masdar” компанияси билан эса юртимиз ҳудудларида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Етакчи “DP World” компанияси билан “Навоий” мультимодал хаби ва иқтисодий зонасини ривожлантириш, шунингдек, божхона маъмуриятчилиги тизимини модернизация қилиш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, логистика, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Музокаралар чоғида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш борасидаги, “Бир миллион дастурчи” дастури ва Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар акселератори фаолияти доирасидаги ҳамкорликнинг амалий натижалари катта мамнуният билан қайд этилди.

Инновациялар ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорлик қилиш, муҳим тармоқларни ислоҳ қилиш, давлат бошқарувини янада такомиллаштириш ва замонавий кадрларни тайёрлаш юзасидан мулоқотни кенгайтириш узоқ муддатли шерикликнинг янги йўналишлари сифатида белгиланди.

Қабул қилинган қарорлар ва учрашувда илгари сурилган ташаббусларни тўлиқ амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

«Дунё» АА