Ўзбекистон Президенти БАА Вице-президенти билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан бугун бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида шайх Мансур Ол Наҳаён давлатимиз раҳбарини таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади. Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон-БАА муносабатлари юксак даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми жадал суръатда ортиб бормоқда, қўшма корхоналар кўпаймоқда. Амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари портфели 4 миллиард доллардан ошди.
Бўлажак олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш, уларни, энг аввало, иқтисодиёт ва инвестиция соҳалари бўйича янги, амалий мазмун билан бойитиш муҳимлиги таъкидланди.
Шу маънода, аниқ таклифлар ва истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун яқин кунларда икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашувларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
«Дунё» АА