Ўзбекистон Президенти БААнинг янги раҳбарини олий давлат лавозимига сайлангани билан табриклади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи мамлакат Президенти этиб сайлангани билан табриклади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб..
“Сизнинг сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Амирликлар ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қўшиб келаётган беқиёс амалий ҳиссангизни ва кўрсатаётган эътиборингизни катта мамнуният билан эътироф этмоқчиман, - деб таъкидланган табрик мактубида. - Келгусида ҳам биргаликдаги қатъий интилишларимиз ва доимий мулоқотларимиз натижасида давлатларимиз ўртасида жадал ривожланиб бораётган ўзаро ишонч, юксак ҳурмат ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган шериклигимиз изчил кенгайиб боришига аминман”.
Эслатиб ўтамиз, 14 май куни БАА Олий федерал кенгаши Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи мамлакатнинг янги Президенти этиб сайлади.
“Дунё” АА