Ўзбекистон Президенти Бахтиёр Саидовни ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири давлатимиз раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадовнинг телеграм каналидаги манбага таяниб.
Бундан илгарироқ Бахтиёр Саидовнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Бахтиёр Саидов 42 ёшда. Қарийб 20 йилдан буён давлат хизматида фаолият юритиб келмоқда. 2022 йил 30 декабрь куни ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангунга қадар Ўзбекистон халқ таълими вазири сифатида фаолият юритган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Хитой, бир вақтнинг ўзида ўриндошлик асосида Мўғулистон ва Филиппиндаги элчиси сифатида ишлаган. 2009-2013 йилларда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган. Фавқулодда ва Мухтор элчи дипломатик мартабасига эга.
Аввал Ўзбекистонда турли раҳбарлик лавозимларида, жумладан, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, шунингдек, «Ўзбекенгилсаноат» АЖда катта тажриба тўплаган.
Давлатимиз раҳбарининг фармони билан «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.
Цзянси университети фахрий профессори унвонига эга.
2020 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Мудофаа вазирлари кенгаши қарори билан ШҲТ маконида ҳарбий соҳада дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун нишон билан тақдирланган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавриат ва магистратура), шунингдек, Жаҳон савдо ташкилоти институти (Швейцария) битирувчиси.
Оилали, уч нафар фарзанди бор.
ТОШКЕНТ, 25 апрель. /«Дунё» АА/.