Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосарини қабул қилди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун ШҲТнинг Самарқанд саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш бўйича ўринбосари Розмари ДиКарлони қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбарининг Матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, долзарб халқаро масалалар, мамлакатимизда 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги ишлар юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Розмари ДиКарло Президент Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломини етказиб, у 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг БМТ тузилмаларидаги иштироки фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Мамлакатимиз ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро боғлиқликни илгари суришга қаратилган бешта резолюцияси қабул қилинди.

Ўзбекистон 2020-2021 йилларда ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича 32-минтақавий конференциясида раислик қилгани, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлиб киргани, ЮНЕСКОнинг кичик ёшли болалар тарбияси ва таълими бўйича жаҳон конференцияси ва Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг (ЮНВТО) Бош ассамблеясини ўтказишни режалаштираётгани алоҳида таъкидланди.

Томонлар Орол денгизи ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва афғон халқига кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш, Марказий Осиёда барқарор тараққиётни илгари суриш ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

“Дунё” АА