Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котибининг ўринбосарини қабул қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котибининг ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Валини қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда глобал ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хавф ва хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва БМТнинг ушбу ихтисослашган бўлинмаси ўртасидаги амалий ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани ва самарали тус олгани мамнуният билан қайд этилди.

Мамлакатимизда 1995 йилдан буён бошқарманинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси фаолият юритмоқда. Унинг фаол иштирокида кейинги бир неча йилда амалдаги минтақавий дастур доирасида умумий қиймати 24 миллион долларлик молиявий-техник кўмак лойиҳалари бажарилди ва амалга оширилмоқда.

Гада Валининг ташрифи доирасида Марказий Осиё мамлакатлари учун 2022-2025 йилларга мўлжалланган янги минтақавий ҳамкорлик дастури қабул қилинди, ушбу дастурда бешта устувор йўналишда 90 миллион долларлик тадбир ва лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, шу кунларда Самарқанд шаҳрида Ёшларнинг гиёҳванд моддаларга қарши минтақавий тармоғи ишга туширилади ҳамда Бухоро шаҳрида Одам савдосига қарши кураш бўйича халқаро конференция ўтказилади.

Учрашувда наркотикларнинг ноқонуний айланмаси, уюшган жиноятчилик ва халқаро терроризмга қарши курашиш соҳасида, коррупцияга қарши курашиш мақсадида электрон платформа жорий қилиш ва бошқа йўналишларда шериклик ва ўзаро мувофиқлашувни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Минтақадаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилиб, Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш ва ушбу мамлакатга амалий ёрдам кўрсатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг мувофиқлашган саъй-ҳаракатлари муҳим экани таъкидланди.

Мамлакатимизнинг БМТ бошқармаси билан тизимли ва кўп қиррали ҳамкорлигини мустаҳкамлашга доир қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.

/«Дунё» АА/.