Ўзбекистон Президенти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этади

Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 1-2 март кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда
мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Боку шаҳрига ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Қўшилмаслик ҳаракати саммитининг ялпи сессиясида иштирок этиши кўзда тутилган.
Озарбайжон томонининг раислигида ўтадиган тадбир кун тартибидан пандемия оқибатларининг таъсири сақланиб қолаётган ҳамда халқаро хавфсизлик ва барқарорликка хавф-хатар ва таҳдидлар кучайиб бораётган шароитда кўп томонлама мулоқотни ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон Президенти билан учрашиб, илгари эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Қўшилмаслик ҳаракати ҳарбий-сиёсий блоклар ва ташкилотларда иштирок этмасликни ҳамда ҳамкорликни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг принцип ва мақсадлари асосида ривожлантиришни ўз ташқи сиёсатининг асоси этиб эълон қилган 120 та иштирокчи давлатни бирлаштирган энг йирик халқаро тузилмалардан бири ҳисобланади

“Дунё” АА