Ўзбекистон Президенти бугун «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари, Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, жорий ҳафтада давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Шерзод Асадов анъанавий брифинг чоғида таъкидлашича, бугун 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтиши режалаштирилган «Марказий ва Жанубий Осиё:минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик бўйича йиғилиш, шунингдек, Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тақдимот бўлиши кутилмоқда.
Матбуот котибининг сўзларига кўра, 22 июнь куни мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш юзасидан йиғилиш, 23 июнь куни «Янги Ўзбекистон» университетини ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилиши мўлжалланган.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари иш графигида тармоқ ва ҳудудларда инвестиция лойиҳалари ижроси ҳамда маҳаллий саноат лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, жорий ҳафтада Президент Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.
«Дунё» АА