Ўзбекистон Президенти бугун Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг ўрнбосарини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизматига таяниб.
Олий даражадаги самарали мулоқот туфайли Ўзбекистон-Россия кўп қиррали ҳамкорлиги кейинги йилларда жадал суръат билан ривожланаётгани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини давлатимиз раҳбари катта мамнуният билан қайд этди.
Дмитрий Козак Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу тадбирлар кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро сиёсатнинг айрим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
“Дунё” АА