Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти: Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти: Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак

Қашқадарёга амалий ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари маркази ва Технопарк фаолиятини кўздан кечирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, давлат хизматлари марказида 140 турдаги хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган. Юқори тезликда интернет, замонавий техникалар фуқароларга тез, шаффоф ва қулай давлат хизматларини тақдим этишга мўлжалланган. Жорий йил февралда фойдаланишга топширилган ушбу муассасада шу пайтга қадар 300 мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатилган. Шундан 2 мингга яқини филиаллар орқали, мингга яқини эса сайёр тарзда амалга оширилди. Марказ биносида Президентнинг Халқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхонаси ҳам жойлашган.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги шароитлар билан танишиб, хизматлар кўлами билан қизиқди. Одамлар талабидан келиб чиқиб, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, маҳаллалар билан онлайн боғланиб, аҳолига қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берди. Бундай марказларда кўрсатилаётган хизматлардан одамларнинг хабардорлигини ошириб, кенг фойдаланишга ўргатиш муҳимлигини таъкидлади.

— Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Маълумки, ҳудудларда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки филиаллари ташкил этилиб, соҳа мутахассисларига яхши шароитлар яратилмоқда.

Қарши шаҳрида барпо этилган IT-технопаркда ҳам веб-дизайнерлар, дастурчилар ва робототехниклар ўз фаолиятини бошлаган. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курслари ташкил этилгани натижасида ахборот технологияларига қизиқувчи ёшларга кенг имконият яратилди. Илк натижалар ҳам қўлга киритилмоқда.

Жумладан, энг яхши давлат мобил иловасини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “mGovAward” танловида қашқадарёлик ёшлардан тузилган жамоа ғолиб бўлди. Улар яратган чет тилларини масофавий ўқитиш мобил иловасини такомиллаштириш учун 500 миллион сўм мукофот пули ажратилди.

Президент ушбу ёш дастурчиларни муваффақият билан табриклаб, келгуси мақсадларини сўради. Уларнинг лойиҳани янада ривожлантириш, янги дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш режаларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

— Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос имкониятлари, долзарб муаммолари бор. IT-парклар шулардан келиб чиқиб, дастурий маҳсулотлар яратиши керак. Масалан, Қашқадарёда мелиорация, картошкачилик, узумчилик оғир аҳволда, чорвачиликни, мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун қулай шароит бор. Шу соҳаларда ресурсларни тежаш, фойдали иш коэффицентини ошириш учун инновацион лойиҳалар зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва IT-парклар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

/«Дунё» АА/.