Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мамлакатимиз раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Сеул шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди.
Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Жанубий Кореянинг парламент раҳбарияти ва етакчи компаниялари вакиллари билан олий даражадаги учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
“Дунё” АА