Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири билан учрашди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Швеция Қироллиги ташқи ишлар вазири Анн Линде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълум қилишича, учрашувда мамлакатимизнинг ЕХҲТ билан конструктив шериклигини ривожлантириш, Ўзбекистон билан Швеция ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Давлатимиз раҳбари ЕХҲТ билан самарали мулоқотнинг бугунги даражасини мамнуният билан қайд этди ҳамда Швециянинг ташкилотга раислигининг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлади.

Кейинги йилларда, шу жумладан ушбу нуфузли минтақавий ташкилотнинг мамлакатимиздаги лойиҳалари координатори офисининг изчил саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро мулоқот ва алмашинувлар жадаллашгани таъкидланди.

Суҳбатда Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ билан кўп қиррали шерикликни, аввало, мамлакатимизда муҳим ички сиёсий тадбирларни ўтказишга тайёргарлик доирасида кенгайтиришнинг асосий йўналишларига алоҳида тўхталди.

Ўзбекистон ташкилотнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ва Парламент ассамблеяси билан сермаҳсул мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор экани қайд этилди.

Яқин орада бир қатор қўшма тадбирларни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ўзбекистон Президенти Швеция билан икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари ҳақида сўз юритар экан, таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш, Швеция етакчи компанияларининг инновациялари ва инвестицияларини мамлакатимизга жалб этиш, савдо ва кооперация алоқаларини кенгайтиришни муҳим йўналишлар сифатида қайд этди.

Швецияда Ўзбекистоннинг дипломатик миссиясини ташкил этиш мамлакатларимиз ўртасидаги ва умуман скандинав давлатлар билан ҳамкорликнинг мавжуд салоҳияти ва кенг имкониятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири илиқ қабул ва очиқ суҳбат учун самимий миннатдорлик билдирди.

Анн Линде Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатни юқори баҳолади ва қўллаб-қувватлади.

ЕХҲТ доирасидаги қўшма ташаббуслар қўллаб-қувватланаётгани ҳамда Швеция билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига юксак эътибор қаратилаётгани учун миннатдорчилик билдирилди.

/“Дунё” АА/.