Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга имзо чекди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга имзо чекди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 7 май куни “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Мазкур ҳужжатга биноан, маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми маҳсулотларни автомобиль ва ҳаво транспортида экспортга ташишга ҳам татбиқ этилди.
Экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди.
Ушбу рўйхатга тухум, парранда гўшти ва маҳсулотлари, турли хил ҳўл ва қуруқ мевалар, дори хомашёси воситалари, техникалар, тикув-трикотаж, пойабзал ва бошқа кўплаб турдаги маҳсулотлар киритилган.
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан экспорт операциялари бўйича олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жорий қилинган барча турдаги мажбурий тўловлар ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлигини текшириш амалиёти 2021 йил 1 январга қадар бекор қилинди.
Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини қоплашга Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан компенсациялар тақдим этилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратади ва 2021 йилдан ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутади.

“Дунё” АА