Ўзбекистон Президенти: Энг катта натижа - минг нафар хотин-қизларимиз ишли бўлгани
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бу корхона миқёси жиҳатидан ҳам, салоҳияти жиҳатидан ҳам улкан.
Лойиҳа қиймати 93 миллион доллардан зиёд. Унинг жами ҳудуди 20, ишлаб чиқариш майдони 7 гектар. Туркия ва Германиядан илғор ускуналар келтириб ўрнатилган. Шу тариқа, йилига 25 минг тонна ип-калава тайёрлаш қуввати ва 1000 та иш ўрни яратилган.
Ромитан шароитида бундай корхонанинг бўлиши қувонарли. Бунга давлат инфратузилма, маблағ, имконият жиҳатидан кўмаклашди. Энг катта натижа - минг нафар хотин-қизларимиз ишли бўлгани, - деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон Президентининг жорий йил 10 январдаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бундай корхоналарга катта мадад бўлди. Жумладан, уларга револьвер кредитлаш асосида айланма маблағ ажратилгани ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлади.
Лойиҳанинг иккинчи босқичида тайёр мато ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Муҳими, бу туфайли қишлоқ жойда 3 мингга яқин иш ўрни яратилади.
Давлатимиз раҳбари маҳсулотлар тури ва сифатини ошириб, экспортни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.
«Дунё» АА