Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти ЕОИИ ва МДҲ саммитларида нутқ сўзлайди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти ЕОИИ ва МДҲ саммитларида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14-15 октябрь кунлари ЕОИИ ва МДҲнинг видеоалоқа шаклидаги саммитлари ишида иштирок этади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, 14 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Қозоғистон раислигида ўтказиладиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида кузатувчи мақомида нутқ сўзлайди.

Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон Президентлари, Арманистон Бош вазири Кенгаш аъзолари ҳисобланади. Йиғилишда кузатувчи сифатида Куба Президенти ҳам сўзга чиқиши кутилмоқда.

Йиғилиш кун тартибига мувофиқ Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида ЕОИИ билан амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб беради.

Ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақоми мамлакатимизга ўтган йил декабрь ойида берилганини таъкидлаш жоиз. Жорий йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳамда 2021-2023 йилларга мўлжалланган Қўшма тадбирлар режаси қабул қилинди.

15 октябрь куни эса Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси бўлиб ўтади. Унинг ишида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон етакчилари иштирок этиши кўзда тутилган.

Беларусь раислигида ўтказиладиган тадбирда ташкилотнинг 30 йиллик фаолиятидаги кўп томонлама ҳамкорлик якунлари, шунингдек, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, миграция, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларидаги шерикликни янада кенгайтириш борасидаги қўшма режалар кўриб чиқилади.

Хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хавф-хатарларга қарши курашиш ҳамда кенг минтақада барқарор тараққиётни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.

Ҳамдўстликда ҳамраислик қилаётган Ўзбекистон Президенти МДҲни ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепцияси мақсад ва вазифаларига эришиш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари суради.

Тадбир якунида МДҲ маконида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган кўп томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинади.

/«Дунё» АА/.