Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти: Ерни тадбиркорга бериш зарур. Чунки у бозорни билади, рақобатни билади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти: Ерни тадбиркорга бериш зарур. Чунки у бозорни билади, рақобатни билади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълумотига асосланиб.

Маълумки, глобал иқлим ўзгариши туфайли сув ресурслари тақчиллиги йилдан йилга кучайиб бормоқда. Сўнгги 50 йил давомида Марказий Осиёдаги музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Қишлоқ хўжалиги экинлари асосан эгатлаб суғорилмоқда. Кўп ерлар лазерли ускуна билан текисланмаган. Коллектор-дренаж тармоқлари эскирган. Буларнинг оқибатида сув жуда кўп исроф бўлмоқда.

Лекин айни пайтда аҳоли сони ўсиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ортмоқда.

Шу боис давлатимиз раҳбари сувни тежаш, унинг аниқ ҳисобини юритиш ва самарали фойдаланиш зарурлигини доим таъкидлаб келади. 2020 йил 10 июлдаги Президент фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида шу борадаги барча масалалар ўз ифодасини топган. Ушбу концепцияга мувофиқ, жорий йил 24 февралда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг уч йиллик стратегияси қабул қилинди. Унда сув тежовчи технологияларни жорий қилишни кенгайтириш ва давлат томонидан рағбатлантириб бориш, бу соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

Чиноз тумани Янгиобод қишлоғидаги экин майдони айнан шундай ишлар натижаси. Бу жойда 1 миллион 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган.

Янги қўриқ ернинг 702 гектарига қўшқатор усулда, плёнка остида «Андижон-72» навли пахта экилади. Бунинг учун замонавий сеялкалар олиб келинган. Улар чигит экиш билан бир вақтда томчилатиб суғориш шлангларини ўрнатиб, плёнка билан ёпиб кетади.

148 гектарда экспортбоп полиз маҳсулотлари етиштирилади. Жумладан, унинг бир қисми ишсиз ёшларга бўлиб берилади.

Экишдан олдин сотишни ўйлаш керак. Ерни тадбиркорга бериш зарур. Чунки у бозорни билади, рақобатни билади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Қайта фойдаланишга киритилган бу ерларда 220 киши доимий, 1 минг 200 дан зиёд аҳоли мавсумий иш билан таъминланади.

«Дунё» АА