Ўзбекистон Президенти ЕТТБ президенти билан музокара ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти билан видеоалоқа орқали музокара ўтказди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикасининг Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан муносабатларида кейинги йилларда юксак даражага эришилгани ва самарали ўзаро ҳамкорлик амалга оширилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.
“Йўл харитаси” ва ЕТТБнинг Ўзбекистон бўйича стратегияси биргаликда амалга оширилиши туфайли бугун ушбу банк мамлакатимизда барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашга қаратилган устувор дастур ва лойиҳаларни илгари суришда муҳим шериклардан бирига айланди.
Бугунги кунда лойиҳалар портфели қарийб 1,2 миллиард долларни ташкил этиб, барча устувор йўналишларни қамраб олган. Ажратилаётган маблағларнинг учдан бир қисми хусусий сектор ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга, шу жумладан республикада коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини камайтиришга йўналтирилмоқда. Бундан ташқари, томонлар умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган янги лойиҳа таклифларини кўриб чиқмоқдалар.
Банк экспертлари Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклиги, капитал бозорини ривожлантириш, банк тизимини ислоҳ қилиш ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари бўйича қонун ҳужжатлари ва стратегик ташаббусларни ишлаб чиқишда ҳам фаол иштирок этдилар.
ЕТТБ Тошкентдаги ваколатхонасини кенгайтирди, Андижон шаҳрида офисини очди. Келгуси йилда Урганч шаҳридаги офис ўз ишини бошлаши кутилмоқда.
Президентимиз ҳамкорликнинг амалий натижалари ҳақида сўз юритар экан, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси ва бу борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун Сума Чакрабартига самимий миннатдорлик билдирди.
UzA