Ўзбекистон Президенти фермер Мухамад Ахмедов, олим Шавкат Аюпов, адабиётшунос олим Ибрагим Гафуров ва ижрочи Муножатхон Йўлчиевани «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисидаги фармонга имзо чекди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини ошириш, Ватанимиз ободлиги, турмушимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда жадаллик билан олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнидаги ташаббускорлиги, давлат ва халқ манфаатлари йўлидаги фидокорона меҳнати, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маънавий соҳалардаги кўп йиллик самарали ва ибратли фаолияти, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилсин”, - дейилади ҳужжатда.
“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони қуйидагиларга берилди:
Ахмедов Мухамад Исматович - Бухоро туманидаги «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги бошлиғи, Бухоро вилояти.
Аюпов Шавкат Абдуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти директори.
Гафуров Ибрагим Усманович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим.
Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна - Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедраси мудири.
“Дунё” АА