Ўзбекистон Президенти Франция Президентини сайловдаги ғалабаси билан табриклади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.
«Аминманки, давлатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳидаги узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва интилишларимиз орқали халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб бораверади», - дейилади давлатимиз раҳбарининг қутловномасида.
«Дунё» АА