Ўзбекистон Президенти Франция тараққиёт агентлиги билан Шериклик дастури муваффақиятли амалга оширилаётганини қайд этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг Самарқанд шаҳридаги йиллик йиғилишида иштирок этаётган Франция тараққиёт агентлиги бош ижрочи директори Реми Риуни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, янги Шериклик дастури ва «йўл харитаси» доирасида Франция тараққиёт агентлиги билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон агентликнинг етакчи ҳамкоридир. Қўшма лойиҳалар портфели ўтган йилда ўттиз фоизга ошиб, 1,3 миллиард долларни ташкил қилмоқда.
«Яшил» иқтисодиёт, коммунал соҳани, шу жумладан сув таъминоти тармоқларини модернизация қилиш, энергетика инфратузилмасини ривожлантириш, чорвачилик ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Учрашувда бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурларини илгари суриш, давлат-хусусий шерикликнинг самарали механизмларини жорий этиш, агентликнинг «ПРОПАРКО» ва «Экспертиз Франс» тузилмалари билан ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/.