Ўзбекистон Президенти ХХР Раиси Си Цзиньпинни олий давлат лавозимига қайта сайлангани билан табриклади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 14-чақириқ биринчи сессиясида олий лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президентининг қутловида сўнгги йилларда Хитой Си Цзиньпин раҳбарлигида барча соҳа ва тармоқларда мисли кўрилмаган натижаларга эришгани, илмий-технологик, инновацион ва ижтимоий ривожланишда улкан ютуқларни қўлга киритгани алоҳида таъкидланган.
Халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни мутлақо янги - ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтаришга ХХР Раисининг қўшган улкан шахсий ҳиссаси қайд этилган.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан давлатларимизнинг кўп қиррали ҳамкорлиги бундан кейин ҳам халқларимиз манфаатлари йўлида жадал ривожланиб боришига ишонч билдирилган.
Ўзбекистон Президенти Си Цзиньпинга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан зафарлар, дўст Хитой халқига эса тинчлик-осойишталик, бардавом равнақ ва фаровонлик тилади.
«Дунё» АА