Ўзбекистон Президенти иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва натижадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Маслаҳатчи Чакрабарти Ўзбекистон етакчиси раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини, шу жумладан иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини трансформация қилиш ва рақамлаштириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш борасидаги ўзгаришларни юксак баҳолади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга Ўзбекистонда бошланган ҳамда демократик принциплар ва ҳуқуқий нормаларга тўла мос ҳолда, конституциявий қурилишнинг илғор миллий ва халқаро тажрибаси асосида амалга оширилаётган Конституция ислоҳоти хизмат қилиши таъкидланди.
Сума Чакрабарти бундан буён ҳам янги ўсиш нуқталарини топиш ва рўёбга чиқаришда Ўзбекистон Ҳукуматига кўмаклашишга бор саъй-ҳаракатини йўналтиришга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланишидан аввал саккиз йил давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти лавозимида фаолият юритган.
“Дунё” АА